1. الرئيسية
  2. التصنيفات
  3. Ақида

حديث Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ، وَمَا يَزَالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ: كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا، وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا، وَإِنْ سَأَلَنِي لَأُعْطِيَنَّهُ، وَلَئِنِ اسْتَعَاذَنِي لَأُعِيذَنَّهُ، وَمَا تَرَدَّدْتُ عَنْ شَيْءٍ أَنَا فَاعِلُهُ تَرَدُّدِي عَنْ نَفْسِ المُؤْمِنِ، يَكْرَهُ المَوْتَ وَأَنَا أَكْرَهُ مَسَاءَتَهُ».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло бундай дейди»,– дедилар: «Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди (Аллоҳ фарз қилган амаллар Ўзи учун энг маҳбубидир). Бандам (фарзларни бажарганидан кейин) нафллар (қўшимча ибодатлар, солиҳ амаллар) билан менга яқинлашаверар экан, уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан (доимо, ҳар жойда уни қўллаб-қувватлайман). (Шундан кейин) мендан (бирон ҳожатини) сўраса, уни бераман. Мендан (ўзи қўрққан нарсаларга қарши) паноҳ сўраса, уни ҳимоямга оламан. Мен ўлимни ёқтирмайдиган мўминнинг жонини олишга иккиланмаганимдек бирор нарса ҳақида иккиланмайман. Уни дарҳол бажараман ва мен бандамга ёмонликни раво кўрмайман».

Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти Саҳиҳи Бухорий - 6502

المعنى الإجمالي

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деганини хабар бердилар: «Ким менинг дўстларимдан бирига азият берса ва ғазаблантирса, дарҳақиқат, мен унга душманлик эълон қилдим».
Валий – тақводор мўмин. Банданинг иймони ва тақвосига қараб қанчалик Аллоҳга валий эканлиги белгиланади. Мусулмон банда ўз Раббига У Зот фарз ва вожиб қилган ибодатларни бажариш ва ҳаром қилинган нарсалардан тийилишдан кўра севимлироқ амал билан яқинлашмаган. Мусулмон фарз амаллар билан бирга нафл ибодатларни ҳам бажариб борса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. Агар Аллоҳ уни яхши кўрса, ушбу тўрт аъзосини тўғри йўлга солади:
Қулоғини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан Аллоҳ рози бўладиган нарсанигина эшитади.
Кўзини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, у билан фақат Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларгагина қарайди.
Қўлини тўғри йўлга солиб қўяди-ки, фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсаларнигина ушлайди.
Оёқларини тўгри йўлга солиб қўяди-ки, у фақат яхшилик ва Аллоҳ рози бўладиган йўлдангина юради.
Шу билан бирга Аллоҳдан бир нарса сўраса, сўраганини беради ва дуоси мустажоб инсонга айланади. Агар Аллоҳдан паноҳ сўраса, ундан ҳимоя талаб қилиб Унга илтижо қилса, қўрққан нарсасидан Аллоҳ уни сақлайди ва ҳимоя қилади.
Сўнгра Аллоҳ таоло шундай деди: «Мўминга бўлган меҳрим сабабли унинг жонини олишдаги тараддудимдай ҳеч қайси ишда тараддуд қилмадим. Чунки мўмин ўлим аламини ёмон кўради, Аллоҳ эса мўминга алам беришни ёмон кўради».

من فوائد الحديث

  1. Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қилган ҳадислардан бири. Бу сингари ҳадислар ҳадиси қудсий ёки илоҳий ҳадис деб аталади. Бу ҳадиснинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳдан, бироқ унда бошқа сўзлардан ажратиб турадиган Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Қуръоннинг хусусиятларидан: Тиловат қилиш билан ибодат қилинади, таҳорат билан ушлаш шарт, чақириқ, мўжиза ва бошқа шу каби хусусиятлар.
  2. Аллоҳнинг дўстларига озор беришдан қайтариқ, уларни яхши кўришга ундаш ва фазилатларини эътироф этиш.
  3. Аллоҳнинг душманларига душманлик қилиш ва уларни дўст тутмасликка буйруқ.
  4. Ким-ки шариатга эргашмай туриб Аллоҳга валий (дўст) эканини даъво қилса, даъвосида ёлғончидир.
  5. Валийлик мақомига шариятнинг буйруқларини бажариш ва ҳаром нарсаларни тарк қилиш билан эришилади.
  6. Банда фарз амаллардан кейин нафл ибодатларни бажариши ва ҳаром амалларни тарк қилиши Аллоҳнинг муҳаббатига етишга сабаб бўлади.
  7. Авлиёларнинг шарафи ва даражаларининг улуғлиги.

عرض الترجمات

63 اللغة
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو