عن عَلِيٍّ قَالَ: إِنِّي كُنْتُ رَجُلًا إِذَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثًا نَفَعَنِي اللهُ مِنْهُ بِمَا شَاءَ أَنْ يَنْفَعَنِي بِهِ، وَإِذَا حَدَّثَنِي رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ اسْتَحْلَفْتُهُ، فَإِذَا حَلَفَ لِي صَدَّقْتُهُ، وَإِنَّهُ حَدَّثَنِي أَبُو بَكْرٍ، وَصَدَقَ أَبُو بَكْرٍ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«مَا مِنْ رَجُلٍ يُذْنِبُ ذَنْبًا، ثُمَّ يَقُومُ فَيَتَطَهَّرُ، ثُمَّ يُصَلِّي، ثُمَّ يَسْتَغْفِرُ اللهَ، إِلَّا غَفَرَ اللهُ لَهُ»، ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الْآيَةَ: {وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ} [آل عمران: 135].
المزيد
Али разияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитсам Аллоҳ хоҳлагунча менга ундан фойда берар эди. Агар бирорта саҳобадан ҳадис эшитсам қасам талаб қилар эдим. Агар қасам ичса, тасдиқлар эдим. Менга Абу Бакр бир ҳадис айтиб берди. Абу Бакр тўғри айтди. Айтди-ки: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:
«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].