قائمة الأحاديث

420قائمة الأحاديث

قائمة الأحاديث 420

Албатта, амаллар ниятларга кўра (баҳоланади). Ва ҳар бир кишига ўзи ният қилган нарсаси (бўлади)
Ким динимизда асли йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилинур
Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир»,— деб гувоҳлик беришинг, намозни қоим қилишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг
Ислом беш устунга бино қилингандир
Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир
Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади
Ким "Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ" деб, Аллоҳдан бошқа маъбудларга кофир бўлса, у одамнинг қонини тўкиш, молини талаш ҳаромдир ва ҳисоби Аллоҳгадир», – деганларини эшитдим
Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар
Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради
Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил
Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар
Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?», деб сўрадим. У киши «Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган
Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман
Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради
Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар
Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар
Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар
Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар
Огоҳ бўлингким, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса: «Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор
Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ- нинг лаънати бўлсин
Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма!
Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган) салавотларингиз менга етказилур
Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб
Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди
Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», дедилар
Шумланиш ширкдир! (Бу сўзларини уч бора такрор айтдилар) Шумланувчилар биздан эмасдир, магар, қалбига беихтиёр келганлар мустасно. Лекин Аллоҳ (қалбга беихтиёр келган ёмон ҳаёлни) таваккул билан даф қилади», – дедилар
Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса, ким коҳинлик қилса ёки коҳинга мурожаат қилса, ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса, бас, биздан эмасдир
Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар
Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди
Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди
Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар
Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар
Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим
Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар
Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир
Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар
Фаришталар ит ва қўнғироқ бор жамоага ҳамроҳ бўлмайдилар», - дедилар
Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар
Ким-ки менинг дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш эълон қиламан! Бандам мен унга фарз қилган амалдан кўра суюклироқ бирон иш билан менга яқинлаша олмайди
Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
Ким тоатдан чиқиб, жамоатни тарк қилган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлими билан ўлибди
Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим
Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)
Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар
Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз
Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил
Дин – насиҳатдир
Агар тушиниш қийин бўлган оятларга эргашаётган кимсаларни кўрсангиз, улар Аллоҳ баён қилган кимсалардир¹. Шундай экан, улардан эҳтиёт бўлингиз!
Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир
Аллоҳнинг чегараларида турувчи ва уни кечиб ўтган кишининг мисоли, бир кемага чиққан қавмга ўхшайди. Баъзилари устки қисмига ва баъзилари эса остки қисмига тўғри келдилар
Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди
Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади
Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен туфайли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан афзалдир
Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар
Бу иш (яъни, Ислом дини) кеча ва кундуз етиб борган жойларгача, албатта, етиб боради. Аллоҳ на бирор шаҳарликнинг (кесак/ғиштдан қурилган) уйини ва на бирор саҳроликнинг (жундан қилинган) чодирини қолдирмай, албатта унга бу динни киритади. Бу дин азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киради. Шундай азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади ва шундай хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади
Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, охир замон умматларидан на бир яҳудий, ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга иймон келтирмасдан ўлиб кетса, албатта жаҳаннам эгаларидан бўлади!», – дедилар
Эй Одамлар, динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетиш ҳалок қилди», дедилар
Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар
Ғазаб қилинганлар яҳудлар ва адашганлар эса, насронийлар!», – дедилар
Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир
Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади
Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар
Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар
Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни
Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир
Аллоҳ ерни ўз қабзасига олиб, османоларни ўнг қўли билан буклайди. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қаерда?», – дейди
Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир
Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай
Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ
Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади
Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим
Уловдаги киши пиёдага, юриб кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради
Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар
Зулмдан сақланинглар! Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар! Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди
Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди
Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Агар (киши) бир гуноҳ-ёмонликка қасд қилиб, кейин унга қўл урмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида тўлиқ савоб деб ёзади. Агар унга (гуноҳга) қасд қилиб туриб, кейин қилса, Аллоҳ уни битта гуноҳ деб ёзади
Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар
Чақираётган ва айтаётган нарсангиз жуда яхши. Бизга қилган ишларимизга каффорат бўладиган бирор ишни хабарини берганингизда (ўшани бажарар эдик)
Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар
Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади
Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман
Банда гуноҳ қилди ва: «Эй, Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қилгин», деди
Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради
Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар
Улуғ ва Буюк Роббимиз ҳар туннинг охирги учдан бир қисми қолганида дунё осмонига тушар
Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ
Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра
менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар
Мўминлар ўзаро муҳаббатлашишда, ўзаро раҳмдилликда, ўзаро ҳамдардликда бутун бир танага ўхшайдилар. Жасаддан бирор аъзо оғриса, бутун жасад бунга уйқусизлик ва иситма билан жавоб қайтаради», –дедилар
Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар
Ҳожатга борсангиз, (бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам) қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар
Бирортангиз бавл қилганда закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, нажосатни ўнг қўли билан артмасин. Шунингдек, (сув ичганда) идишнинг ичига нафас чиқармасин», дедилар
Бирингларнинг таҳорати бузилгач янги таҳорат олмагунча Аллоҳ унинг (таҳоратсиз ўқиган) намозини қабул қилмайди», – дедилар
Бир киши таҳорат олди ва оёғида тирноқчалик жойни ташлаб қўйди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўриб қолдилар ва: «Қайтгин, таҳоратингни яхшилаб олиб кел!», – дедилар. Қайтиб келди сўнгра намоз ўқиди
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намозга таҳорат олар эдилар”
Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам (таҳорат аъзоларини) бир мартадан ювиб таҳорат олдилар
Набий соллалоҳу алайхи ва саллам (таҳорат аъзоларини) икки мартадан ювиб таҳорат олдилар
Ким худди менинг таҳоратимдек таҳорат олиб, кейин дунё ашёларига алақсимасдан икки ракъат намоз ўқиса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак
Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин
Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар
Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар
Ҳар бир мусулмон ҳар етти кунда бир марта, бошини ва танасини ювиб ғусл қилмоғи лозимдир
Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш
Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда: «Закарини ювади ва таҳорат қилади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб бўлгач ғусл олсалар, аввал икки қўлларини ювар эдилар. Намозга таҳорат олгандай таҳорат олганларидан сўнг ғусл олар эдилар
Қўлларинг билан мана бундай қилсанг кифоя қиларди», дея қўллари билан ерга бир марта урдилар, сўнг чап қўлларини ўнг қўлларига, кафтларининг устига ва юзларига суртдилар
Қўявер, мен уларни таҳоратли ҳолда кийганман
Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар
Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар
Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди
Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар
Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би-Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни дин деб рози бўлдим
Азонни эшитасанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деган эди, У зот: «Унга жавоб бер», дедилар
Айтингизчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида дарё бўлиб, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсиз, бу унинг кирлигидан (бирор нарсани) қолдирадими?», деб сўрадилар
Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш
Қайси бир мусулмон кишига фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъ ва рукуъсини яхшилаб адо этса, мадомики гуноҳи кабира қилмаган бўлса ўзидан олдинги гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳар доим шундайдир
Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар
Фарзандларингизни етти ёшида намозга буюринг! Улар ўн ёшга етганларида намоз ўқимасалар, уринг ва ётар ўринларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинг», – дедилар
Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади
Биз ва уларнинг (кофирларнинг) ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди» –дедилар
Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор
Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар
Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишни бошлаётганларида қўлларини елка баробар кўтарар эдилар
Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози йўқ», – дедилар
Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар
Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар
Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз
Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради», дедилар
Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади
Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди
Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ
Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бошларини кўтарсалар: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Роббиғфирлий, Роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират қил, Раббим, мени мағфират қил) –дер эдилар
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо қилар эдилар
Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандек ўргатдилар
Аллоҳим! Мен сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман
Аллоҳга кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради
Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки (томондаги) чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар
У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй
Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини мукаммал қилмайди (мана шу намоздан ўғирлашидир)», дедилар
Сизлардан бирингиз имомдан олдин бошини кўтарган вақтида Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан ёки кўринишини эшакнинг кўринишига айлантиришидан қўрқмайдими», – дедилар
Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин. Кейин салом беришдан олдин икки сажда қилсин
Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир
Аллоҳумма антассалаам (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Ва минкассалаам (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Табаарокта яаа залжалаали вал икром (Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоздан кейин мана шу таҳлилни айтар эдилар», дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар
Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ, ўттиз уч марта ҳамд, ўттиз уч марта такбир, бу тўқсон тўққизта бўлиб, юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади
Ким ҳар бир фарз намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқиса, уни жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим
Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар
Жума куни имом хутба қилаётган пайтда ёнингдаги кишига "жим ўтир" десанг ҳам беҳуда сўз сўзлаган бўласан!», дедилар
Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар
Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар
Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар
Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади» – дедилар
Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар
Агар киши ўз аҳлига инфоқ қилса ва ажрини умид қилса, у унга садақа бўлади», дедилар
Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди
Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар
Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар
(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди
Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим
Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар
Ким Қадр кечасида (чин) иймон ва (риё қилмасдан) савоб умидида қойим бўлса унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» – дедилар
Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади
Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир
Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир
Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар
Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар
Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!
Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?
Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар
Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар
Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради». –дедилар
Қариндош уруғчилигини узган инсон жаннатга кирмайди», – деганларини эшитганлари ривоят қилинади
Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, сийлаий раҳмни боғласин», – дедилар
Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар
Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар
Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкама ишларида пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар
Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, сунъий равишда молнинг нархини оширманглар, ўзаро нафрат - адоватда бўлманлар, бир-бирларингизга тескари ўгирилиб кетманглар. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар
Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир
Қаттот (пинҳона гап пойлаб, сўнг уни етказадиган одам) жаннатга кирмайди», – деганларини эшитдим», – дедилар
Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади
Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди
Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар
Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир
Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар
Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар
Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар
Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар
Аёл киши асло икки кунлик масофага эрисиз ёки маҳрамсиз сафар қилмасин!
Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим», дедилар
Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг!