Ипак ва дийбож кийманглар. Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Улардан ясалган товоқларда еманглар.Албатта, (мазкур нарсалар) бу дунёда улар учун, охиратда эса биз учун», деганларини эшитганман», деди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Албатта, мўмин ўзининг чиройли хулқи билан, рўза тутувчи ва тунлари қоим инсоннинг даражасини топади», деганларини эшитдим», дедилар
Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ
Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар
Ўзига зарар бериш ҳам, бировга зарар бериш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар
Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди, аҳдлашса хиёнат қилади, ваъда берса хилоф қилади, тортишса фожирлик қилади», - дедилар
Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади
Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар
Бева аёл ва мискин инсоннинг ҳожатини чиқаришлик учун саъйи ҳаракат қилган киши, ҳудди Аллоҳнинг йўлида жанг қилган мужоҳид ёки тунлари қоим, кундузлари рўзадор инсон кабидир
Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин
Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)», – дедилар
Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар
Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)
Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», – дедилар
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар
Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар
Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар
Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, албатта, уни зийнатлаган ва уни не нарсадан суғириб олинган бўлса, албатта, уни айблаган», дедилар
Агар бирортангиз овқатланадиган ёки ичадиган бўлса, ўнг қўли билан есин ва ичсин! Чунки, шайтон чап қўли билан еб-ичади»,–дедилар
Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари ёки кийимлари билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар
Мусулмонга бирор ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғамми етса, ҳатто тикан кирса ҳам Аллоҳ таоло булар туфайли унинг хатоларини ўчиради", дедилар
Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар
Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва
Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади
Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?
Қуръонни такрорлаб туринглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (Қуръон) арқонига боғлаб қўйилган туядан ҳам тезроқ қочиб кетади», дедилар
Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар
Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар
Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп қиладиган дуолари: «Аллоҳумма роббанаа аатина фиддуня ҳасанаҳ ва фил аахироти ҳасанаҳ ва қинаа азабаннаар», – эди
Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини
Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар
Қул ҳуваллоҳу аҳад», Фалақ ва Нос сураларини эрталаб ва кеч уч марта айтинг, сизни барча ёмонликлардан сақлайди», – дедилар
Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар
Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса
Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар
Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради
Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар
Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», деганларини эшитдим
Қачон бирортангиз масжидга кирса: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абвааба роҳматик», десин. Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», десин» –дедилар
Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди
Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?
Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар
Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар
Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор
Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради
Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир
Сизлар яҳудийлар билан урушиб, ҳатто, тош ҳам: Ҳой мусулмон, орқамда мана бу яҳудий (яшириниб турибди), (кел ва) уни ўлдир!, демагунича Қиёмат қоим бўлмайди
Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман
Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир
Аллоҳ банданинг бирон ерда ўлишига ҳукм қилган бўлса, унга ўша жойга бориш учун бир эҳтиёж қилиб қўяди», - дедилар
Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончига чиқорманглар ҳам! Сизлар: "Биз Аллоҳга ва ўзимизга нозил қилинган китобга иймон келтирдик!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар
Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди
Уларнинг сенга қилган хиёнатлари, итоатсизликлари ва ёлғонлари сенинг уларга берган жазойинг билан ўлчанади
Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради
Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди» — дедилар
Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганларини эшитдим
Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)
Биронта ҳам туянинг бўйнида қилода (тумор мақсадида бойланган бўйинбоғ) қўймасдан, кесиб ташлашни буюрдилар
У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш
Барчангиз бир амирнинг атрофига жипслашиб турган ҳолингизда бир киши келиб, бирлигингизни бузишни ва жамоатингизни ажратишни хоҳласа, уни ўлдиринглар!
Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар
Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар
Қиёмат куни етганда тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир»,- дедилар
Қиёмат қойим бўлмайди, токи қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди унинг ўрнида мен бўлсам», деб айтмагунича», – дедилар
Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар хақида: «Уларни фақат мўмин яхши кўради ва фақат мунофиқ ёмон кўради. Уларни ким яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради ва ким уларни ёмон кўрса Аллоҳ уни ёмон кўради», – дедилар
Сиз бизнинг саййидимизсиз. У зот: «Саййид Аллоҳ таолодир» дедилар. Биз дедик: «Сиз бизнинг энг афзалимизсиз ва ичимизда дўстларга меҳрибон, душманларга қаҳрлисисиз». У зот дедилар: «Ўзларингизнинг оддий гапларингизни гапиринглар ёки шу айтган сўзингларингизнинг баъзиларини айтинглар. Шайтон сизларни ўз йўлига солиб, олиб кетиб қолмасин (ёки шайтон сизларни ҳар хил гапларни гапиришга журъатлик қилиб қўймасин)» дедилар
Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолатимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва мендан фойдаланар эдилар
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари», деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо этишга, қулоқ солиб итоат этишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат бердим
Раббингиз Аллоҳдан тақво қилинг, беш маҳал намозингизни ўқинг, ойингизда рўза тутинг, молингизни закотини адо этинг ва бошлиғингизга итоат этинг, Раббингиз жаннатига кирасиз!
Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот «Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!
Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!
Қиёмат куни мўминнинг амал тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур», – дедилар
У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салом беришни ўргандик, энди сизга қандай саловат айтамиз?
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Ёлғиз Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар
Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиро, валҳамдулиллаҳи касиро, субҳаналлоҳи роббилъаламин, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъазизил ҳаким
Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан маҳрумдир
Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар
Дўзах аҳлининг икки тоифасини ҳали кўрмадим: қўлида сигирнинг думига ўхшаш қамчиси бор, улар билан одамларни урадиганлар ҳамда кийим кийган яланғоч аёллар, йўлдан оздирувчи ва йўлдан озувчи аёллар
Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ. Сиз (аёллар) учун энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар
Мен сизлардан гумон қилиб қасам ичтирганим йўқ. Лекин ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганини айтди», дедилар
Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Ундаги бир хулқни ёқтирмаса, биридан [ёки бошқасидан] рози бўлади
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим. У зот бир қавмнинг аҳлатхонасига тўхтаб, тик туриб бавл қилдилар
Дажжол ҳақида бирор пайғамбар ўз қавмига айтмаган хабарни айтайми? Билиб қўйингларки, Дажжолнинг (бир) кўзи ғилай (кўр). Жаннат ва дўзахга ўхшаш нарсалар билан келади
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиганларида икки қўлларининг орасини шундай очардиларки, ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринар эди
Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган дийноридир», дедилар
Касаллик ўзича юқиши йўқ, шумланиш йўқ, ҳома (билан фол очиш) йўқ ва сафар (ойидан бадгумон бўлиш) йўқдир. Моховдан шердан қочганингдек қочгин!» деганлар
Агар одамлар золимни кўрсалар-у, унинг қўлидан тутиб (зулмдан) тўхтатмасалар, Аллоҳ тез орада уларнинг барчасига Ўз ҳузуридан барчага бир жазо юбориши мумкин
Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин!» дедилар. «Эй Аллоҳнин Расули, кимнинг?», дейишди. У зот: «Ота-онаси ёки улардан бири кексайганда (уларни рози қилиб,) жаннатга кириб олмаган кишининг», дедилар
Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон ойи рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам
Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича
Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг молию қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар
Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб, Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини ошкора қилса, унга Аллоҳ китобининг ҳукмини қоим қиламиз
Аллоҳ таоло бир қанча фарзларни лозим этди, бас, уларни зое қилмангиз. Ҳад- чегараларни белгилади, уларни босиб ўтмангиз. Айрим нарсаларни ҳаром қилди, уларга яқин йўламангиз. Баъзи нарсалар хусусида - унутганидан эмас, сизларга марҳамат кўрсатиб, сукут қилди, бас, улар устида баҳс қилмангиз
Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади
Ҳақиқатда, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув ("нутфа") ҳолида амалга ошади
Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, тоқатингиз даражасида адо қилинглар
Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди
Эй бола! Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар
Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам
Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради)