1. الرئيسية
  2. التصنيفات
  3. Ақида

حديث Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!

عَنْ أَبِي مُسْلِمٍ الْخَوْلَانِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنِي الْحَبِيبُ الْأَمِينُ، أَمَّا هُوَ فَحَبِيبٌ إِلَيَّ، وَأَمَّا هُوَ عِنْدِي فَأَمِينٌ، عَوْفُ بْنُ مَالِكٍ الْأَشْجَعِيُّ رضي الله عنه قَالَ:
كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، تِسْعَةً أَوْ ثَمَانِيَةً أَوْ سَبْعَةً، فَقَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» وَكُنَّا حَدِيثَ عَهْدٍ بِبَيْعَةٍ، فَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» فَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» قَالَ: فَبَسَطْنَا أَيْدِيَنَا وَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَعَلَامَ نُبَايِعُكَ؟ قَالَ: «عَلَى أَنْ تَعْبُدُوا اللهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَالصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ، وَتُطِيعُوا -وَأَسَرَّ كَلِمَةً خَفِيَّةً- وَلَا تَسْأَلُوا النَّاسَ شَيْئًا» فَلَقَدْ رَأَيْتُ بَعْضَ أُولَئِكَ النَّفَرِ يَسْقُطُ سَوْطُ أَحَدِهِمْ، فَمَا يَسْأَلُ أَحَدًا يُنَاوِلُهُ إِيَّاهُ.

Абу Муслим Хавлоний айтадилар: Менга суюкли ва ишончли бўлган Авф ибн Молик Ашжаъий разияллоҳу анҳу айтиб бердилар:
Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида етти ёки саккиз ёки тўққиз киши ўтирган эдик, У зот: «Аллоҳнинг Элчисига байъат - қасамёд қилмайсизларми?», – дедилар. Биз яқинда байъат қилган эдик, шу боисдан: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга байъат қилдик-ку», дедик. Лекин У зот айтган сўзларини яна икки бор такрорлаганларидан кейин қўлларимизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларига қўйиб У зотга яна қайтадан байъат қилдик ва: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!» Ровий айтади: «Шундан кейин ўша байъат қилган кишилардан айримлари агар туя устида турган вақтида қамчиси тушиб кетадиган бўлса ҳам уни олиб беришни бировдан сўрамас эди».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 1043

المعنى الإجمالي

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча саҳобалар билан ўтирганларида улардан уч бора қуйидаги ишларни бажаришга байъат, аҳду паймон олишни сўрадилар:
Биринчи: Буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва У Зотга ширк келтирмаслик.
Иккинчи: Бир кеча ва кундузда ўқилиши фарз қилинган беш маҳал фарз намозни қоим қилиш.
Учинчи: Мусулмонлар бошлиқларига яхшиликда қулоқ солиб итоат қилиш.
Тўртинчи: Барча ҳожатларини инсонлардан эмас, аксинча, Аллоҳ таолодан сўраш. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам паст овозда айтдилар.
Саҳобалар байъатларига вафодор қолиб унга амал қилдилар, ҳаттоки, ҳадисни ривоят қилган киши айтганидек: «Ўша саҳобалардан бирининг қамчиси тушиб кетса, уни олиб беришларини сўрамас, балки ўзи тушиб олар эди».

من فوائد الحديث

  1. Инсонлардан сўрамасликка ва сўраш деб аталган барча нарсадан бош тортишга, ҳаттоки арзимас нарсаларда ҳам одамлардан беҳожат бўлишга ундалмоқда.
  2. Дунё ишларига тегишли нарсаларни сўрашдан қайтарилган. Илм ва дин ишлари хақида сўраш бундан мустасно.

عرض الترجمات

58 اللغة
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية