1. الرئيسية
  2. التصنيفات
  3. Фазилат ва одоблар

حديث Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ، وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ وَخَيْرٌ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالوَرِقِ، وَخَيْرٌ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُمْ؟» قَالُوا: بَلَى. قَالَ: «ذِكْرُ اللهِ تَعَالَى».

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Хожангиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покларини, даражаларингизни энг юқори қилувчисини, сизлар учун олтин-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ бўлган ва душманингизга рўбаро келиб, сизлар уларнинг бўйнига, улар эса сизларнинг бўйнингизга уришидан (яъни жанг қилишдан) ҳам афзалроқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?» дедилар. Саҳобалар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Аллоҳ таолонинг зикридир», дедилар».

Саҳиҳ Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти Сунани Тирмизий - 3377

المعنى الإجمالي

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан сўрадилар:
«Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, Ал-Молик бўлган Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида энг шарафлиси ва покизасини
жаннатдаги даражаларингизни энг юксакка кўтарадиганини хабар қилайми?
У шундай бир амалки, сиз учун олтин-кумушларни инфоқ қилишдан ҳам,
жанг майдонида душман билан юзма-юз келиб, уларнинг бўйнига қилич уришингиздан ва улар сизнинг бўйнингизга қилич уришидан ҳам хайрлироқдир».
Саҳобалар: «Албатта, эй Аллоҳнинг расули, хабар беринг!» дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу — Аллоҳ таолони ҳар бир лаҳзада, ҳар қандай ҳолат ва кўринишда зикр этмоқдир», дедилар.

من فوائد الحديث

  1. Аллоҳ таолони зоҳир ва ботинда зикр қилишда бардавом бўлиш — энг улуғ қурбатлардан (Аллоҳга яқинлаштирувчи амаллардан) ва Аллоҳ таоло ҳузуридаги энг манфаатли ишлардан биридир.
  2. Барча амаллар аслида Аллоҳ таолонинг зикрини барпо қилиш учун шариатга киритилган. Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо этинг!». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Байтуллоҳни тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш ҳамда (ҳажда) тош отиш (рамий жамарот) — фақат Аллоҳ таолонинг зикрини барпо қилиш учун жорий қилингандир», деб марҳамат қилганлар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
  3. Иззуддин ибн Абдуссалом ўзларининг «Қоидалар» китобида шундай дейдилар: «Ушбу ҳадис барча ибодатларда бериладиган ажр-мукофот фақатгина чекилган машаққатнинг миқдорига қараб белгиланмаслигига далолат қилувчи далиллардан биридир. Балки Аллоҳ таоло баъзан камроқ амал учун кўп амалга қараганда кўпроқ ажр бериши мумкин. Зеро, савоб амалларнинг шарафи ва мартабасининг турлича эканига қараб белгиланади».
  4. Муновий «Файзул-қодир» китобида шундай дейдилар: «Ушбу ҳадисни қуйидагича тушуниш лозим: зикр қилиш ўша пайтдаги тингловчилар (суҳбатдошлар) учун энг афзал амал бўлган. Агар бу сўз билан жанг майдонида Исломга нафи тегадиган шижоатли ва ботир кишига юзланилганда эди, унга «жиҳод» (энг афзал амал) деб айтилган бўларди. Ёки моли билан камбағалларга фойдаси тегадиган бой кишига «садақа», ҳаж қилишга қодир бўлган кишига «ҳаж», ота-онаси бор кишига эса «ота-онага яхшилик қилиш» энг афзал амал экани айтилган бўларди. Мана шу талқин билан (амалларнинг афзаллиги ҳақидаги турлича келган) хабарлар ўртасида мувофиқлик ҳосил бўлади».
  5. Зикрнинг энг мукаммали — қалб тадаббури (маъносини ҳис қилиш) билан тил айтган зикрдир. Кейин эса тафаккур каби фақат қалб билан бўлган зикр. Ундан кейин фақат тилнинг ўзи билан бўлган зикр туради. Иншааллоҳ, буларнинг барчасида ажр бор.
  6. Мусулмон кишининг турли ҳолатларга боғлиқ бўлган зикрларни — масалан, эрталабки ва кечки зикрлар, масжидга, уйга ва халога кириш ҳамда улардан чиқиш зикрлари ва шу кабиларни — маҳкам тутиши уни «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» қаторидан жой олишига сабаб бўлади.

عرض الترجمات

57 اللغة
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية