1. الرئيسية
  2. التصنيفات
  3. Фазилат ва одоблар

حديث Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللهُ بِهِ الْخَطَايَا، وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟» قَالُوا بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: «إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша ишингиз риботдир», дедилар».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 251

المعنى الإجمالي

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан: «Гуноҳларнинг мағфират қилинишига, амалларни ёзиб борувчи фаришталар дафтарларидан ўчирилишига ва жаннатдаги даражаларнинг юксалишига сабаб бўладиган амалларга далолат қилишимни хоҳлайсизларми?» деб сўрадилар.
Саҳобалар: «Ҳа, хоҳлаймиз», дейишди. У зот айтдилар:
Биринчиси: Қийинчилик ва машаққатларга қарамай, масалан, совуқда, сув камлигида, танадаги оғриқ ёки сувнинг иссиқлигида таҳоратни мукаммал қилиш.
Иккинчиси: Уйнинг узоқлиги ёки кўп қатнаш сабабли масжидлар сари кўп қадам ташлаш.
Учинчиси: Намоз вақтини интизорлик билан кутиш, қалбни намозга боғлаш, унга шайланиш ва жамоат намозини кутиб масжидда ўтириш. Бир намозни ўқиб бўлгач, намозгоҳида кейинги намозни кутиш.
Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишлар ҳақиқий «рибот» эканини баён қилдилар. Чунки бу амаллар нафсга келадиган шайтон йўлларини тўсади, ҳавойи нафсни енгади ва уни васвасаларни қабул қилишдан қайтаради. Бу билан Аллоҳнинг аскарлари шайтон лашкари устидан ғолиб келади. Бу эса «катта жиҳод» бўлиб, душман чегарасидаги қўриқчилик (рибот) мақомидадир.

من فوائد الحديث

  1. Масжидда жамоат намозини адо этишга бардавом бўлишнинг аҳамияти ҳамда намозларга эътиборли бўлиб, улардан чалғимаслик.
  2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал таълим услублари: саҳобаларни қизиқтириш учун гапни савол бериш орқали улкан ажр-мукофотни зикр қилишдан бошладилар. Бу таълим беришнинг энг самарали усулларидан биридир.
  3. Масалани савол-жавоб тарзида баён қилишнинг фойдаси: аввал (жавобни) номаълум қолдириб, сўнг уни баён қилиш, сўзнинг қалбдан чуқурроқ жой олишини таъминлайди.
  4. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «"Мана шу риботдир", яъни тарғиб қилинган ҳақиқий рибот мана шудир. Аслида "рибот" сўзи бир нарсага боғланиб, (нафсни) тутиб туришни англатади. Гўёки киши ўз нафсини мана шу тоатга боғлаб қўйгандек бўлади. Шунингдек, "нафс жиҳоди — энг афзал жиҳод" дейилганидек, бу амаллар ҳам энг афзал рибот экани айтилган. Ёки бу киши учун қулай ва имконли бўлган рибот, яъни риботнинг бир туридир».
  5. "Рибот" сўзининг такрорланиши ва "ал-" (аниқлик) қўшимчаси билан келиши — бу амалларнинг шаъни ва мартабаси нақадар улуғ эканига далолат қилади.

عرض الترجمات

56 اللغة
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية